Қамашида жарима майдонида турган "Некcия" ёниб кетди
Жорий йилнинг 6 август куни Қамаши туманидаги жарима майдонига қўйилган "Некcия" русумли автомашина ёниб кетди. Машинани бошқариб келган фуқаро Элшод Баратовнинг айтишича, шу куни ЙПХ инспектори томонидан қарздорлик учун автомашина тўхтатилиб, туман марказидаги жарима майдонига жойлаштирилган.
Орадан бир неча соатлар ўтгандан кейин автомашинада ёнғин чиқиб, ёниб кетган.
"Жарима майдонига борсам, машинадан асар ҳам йўқ. Ёниб, кул бўлган. Сабаби эса аниқ эмас. Метан баллондан бўлган десам, метан баллонга ҳеч нарса қилмаган. Машинанинг техник ҳолати соз эди. Ўз-ўзидан ёниб кетиши мумкин эмас", - дейди Элшод Баратов.
Айни кунларда экспертиза хулосаси туман прокуратурасида мавжуд бўлиб, бу хулоса фуқарога тақдим этилмаяпти.
Батафсил видеода танишинг.