Китоб туманида ҳам "Ғалла-2022" мавсуми бошланди
Туманда жорий йилги ғалла мавсумига старт берилди. Айни дамда туманнинг 256 та фермер хўжаликлари томонидан жами 2000 гектар майдонида ғалла етиштирлган бўлиб, миришкор фермерларимиз томонидан шартнома режаси 7100 тонна бўлган улкан хирмон қад кўтармоқда.
Шу ўринда, тумандаги илғор фермерларнинг эришган ютуқларини ҳам эътироф этиш лозим. Жумладан, куни кеча "Агрокимёҳимоя" МЧЖ ғаллачилик кластерига қарашли Бобоёр фермер хўжалиги бу йилги ғалла топшириш режасини 117% га етказган бўлса, мазкур кластерга қарашли яна бир фермер хўжалиги — "Гулранг Дўрмон" эса бугун 125% лик кўрсаткич билан амалдаги "рекорд"ни янгилади.
Ўхшаш янгиликлар:
Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманига борди (Фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманидаги “Косон” фермер хўжалиги даласида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.