Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » "101-рейс" номли кинофильмнинг премьераси вилоятимизда илк бор Ғузорда намойиш этилди

"101-рейс" номли кинофильмнинг премьераси вилоятимизда илк бор Ғузорда намойиш этилди

07 май 2022
844
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуси билан  Қашқадарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида санъат ва маданият соҳаси вакиллари, хусусан, таниқли киноижодкорлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказилмоқда.

Ўзбеккино миллий агентлиги буюртмасига кўра суратга олинган "101 рейс" бадиий фильмнинг премьераси вилоятда биринчилардан бўлиб Ғузор туманида намойиш этилди. 

Тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Нодир Холбўтаев, Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов, агентлик бош директори матбуот котиби Барно Ўнгбоева, сценарий муаллифи ва режиссёри Акром Шоҳназаров ҳамда кино ижодкорлари иштирок этди.

"101 рейс" фильми 2001 йилги теракт пайтида Тошкентдан Нью Йоркка учган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси самолёти экипажининг жасорати ҳақида ҳикоя қилади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: