Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Қарши шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

15 ноя 2022
3 331
МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Қаюмов Сарвар Шукруллаевич тайинланди.

Сарвар Қаюмов 1980 йил Китоб туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган. Ҳозиргача Қашқадарё вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида аввал Камолиддин Султанов фаолият кўрсатганди. У яқинда вазифасидан 
озод қилинди. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: