Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Cудланганларга мактабларда раҳбар бўлиши тақиқланиши мумкин

Cудланганларга мактабларда раҳбар бўлиши тақиқланиши мумкин

09 ноя 2022
699
МАҲАЛЛИЙ
Халқ таълими вазирлиги «Таълим тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Лойиҳага кўра, қонун 44−1-модда билан тўлдирилади ва қуйидаги вазиятларда шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбар лавозимига тайинланиши тақиқланади:
  • суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • психиатрия ёки наркалогия муассасаларида ҳисобда турган шахслар;
  • умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;
  • қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;
  • жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.
Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 23 ноябргача давом этади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: