Қашқадарёда номаълум шахслар бўрини ўлдиргани айтилмоқда
"Nasafnews" кузатувчилари томонидан жонсиз ҳолатдаги ёввойи бўрини "Нексия" русумли давлат рақами "70 В 399 LA" бўлган автомашина юкхонасига бир неча шахслар томонидан юкланганлиги тўғрисида видео ва фотосуратлар юборилди. Ҳолатга Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди.
"Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддасига кўра ушбу ҳолатга чора кўришлик кодекснинг 111-моддаси 1-қисмига асосан Ички ишлар органлари ваколатида эканлиги сабабли мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни шахсига аниқлик киритилиши бўйича суриштирув олиб борилиши ва қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам берилишини сўраб, ИИБга хат тақдим этилди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этамиз" , -деб ёзмоқда Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати.