Бекзод Суюнов шифокорга қўл кўтарган шахс жазосини олишини айтмоқда
Бугун Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ғузор туманида 57 ёшли шифокор хизмат бурчини бажараётган пайтида калтакланганини маълум қилганди. Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 14 октябрь куни содир этилган бўлиб, шу куннинг ўзида Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов тунги вақтда туман марказий шифохонасида бўлиб, шифокор Тўлқин Ҳамроев ҳолидан хабар олган.
"Воқеа юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шифокорга қўл кўтарган шахс қонунда белгиланган тартибда жазога тортилади", - дейди Бекзод Суюнов.

Ўхшаш янгиликлар:
Ниҳоят эшаксўярлар борасида Ғузор ҳокимлигидан садо чиқди
«Nasafnews» репортажидан кейин туман ҳокими ҳудудга бориб, ҳолатни ўрганган.