Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муротжон Азимовнинг энди финляндиялик маслаҳатчиси ҳам бор

Муротжон Азимовнинг энди финляндиялик маслаҳатчиси ҳам бор

03 сен 2022
1 069
МАҲАЛЛИЙ

31 августдан Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг таълим тизимини такомиллаштириш бўйича финландиялик маслаҳатчиси иш бошлади. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Бугун вилоят ҳокими ўзининг финляндиялик маслаҳатчисини қабул қилиб, Президентимиз топшириқлари бўйича вилоятда халқ таълими тизимини ривожлантириш масалалари юзасидан тақдимотини таълим масъуллари иштирокида кузатди.

Мазкур мутахассис Финляндиянинг Амалий фанлар бўйича Савония университети профессори (тадқиқот, ривожланиш ва инновациялар бўйича эксперт) Петри Лунаскопри бўлиб, у 20 дан ортиқ давлатларда К12 Олий таълим бўлимининг ўқитиш хизматларида тренер сифатида тажрибага эга.
Петри Лунаскопри Финляндиядан ташқари Недерландия, Англия, Португалия ва Венгрия давлатларида ҳам самарали фаолият юритган. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: