Яккабоғда қадимий ёдгорлик бузилиб, ўрнида уй-жой қурилди
Прокуратура органлари томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда моддий маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва улар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган Х-ХII асрларга оид “Чордангитепа” археология ёдгорлигининг бир қисми фуқаро М.Ф. томонидан бузиб ташланиб, ўрнида уй-жой қуриб юборилгани ва давлат манфаатларига 315 млн. сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Текшириш натижаларига кўра, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак тумани филиалининг ноқонуний ишлари фош бўлмоқда
Бу сафар 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурлари ўзлаштирилган.