Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муборак ҳокими ўринбосари ўзлаштирилган 1,1 млрд сўмлик маблағ билан боғлиқ янги маълумотларни ошкор қилди

Муборак ҳокими ўринбосари ўзлаштирилган 1,1 млрд сўмлик маблағ билан боғлиқ янги маълумотларни ошкор қилди

02 авг 2022
1 471
МАҲАЛЛИЙ

Муборак тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Халиков Муборакда велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш баҳонасида 1,1 млрд сўм ўзлаштирилгани билан боғлиқ воқеа юзасидан янги маълумотларни ошкор қилди.

Ҳоким ўринбосарининг айтишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан 2021 йилда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ягона Буюртмачи Инжиниринг компания буюртмачилигида пудратчи “Нишон махсус сув пудрат” МЧЖ томонидан Муборак тумани Занжирсарой шоҳ кўчасида 2021 йилда велосипед ва пиёдалар учун йўлакчаларни қуриш ишлари бошланган. Бугунгача эса  ушбу қурилиш ишларининг 95% якунланган.  Аммо "Нишон махсус сув пудрат" МЧЖ га нисбатан аввалги ишлари бўйича жиноят иши очилган. Шу сабабли қолган 5% ишни охиригача якунлашнинг имкони бўлмаяпти. Начора, қонун ҳаммага баробар.

Мазкур саломатлик йўлакчаларида фақат тунги ёритиш чироқларни қушиш қолган холос. Бошланган иш ўз фурсати билан албатта якунига етади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг яна бир тегишли қарорига кўра, Муборак тумани марказининг меъёрий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш ишлари учун маблағ ажратилган бўлиб, туман маркази Бобур кўчасидан замонавий велосипед ва пиёдалар йўлакчаларининг қурилиш ишлари бошланган. Ушбу лойиҳада ёритиш тизими қуёшли панель ёрдамида бўлади, дейди Азиз Халиков. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: