Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Бахтиёр Ражабов ишдан бўшатилди

Бахтиёр Ражабов ишдан бўшатилди

23 июл 2022
6 286
МАҲАЛЛИЙ

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Ражабов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда "Nasafnews" мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Ражабов куни кеча ўтказилган йиғилишда фаолиятидаги камчиликлар туфайли  ишдан ҳайдалган. Бошқармага раҳбар этиб  Азиз Турсунов таништирилган.
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ахборот хизмати "Nasafnews" сўровига жавобан Б.Ражабов ўз аризасига кўра ишдан олинганини маълум қилди. Аммо айрим ишончли манбалар Ражабовни ишдан ҳайдалганини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 
Бахтиёр Ражабов сўконғичлиги билан тилга тушганди. У 2020 йилда Миришкор тумани ҳокими сифатида ишлаб юрган кезлари уятли сўзлар билан қўл остидаги ҳамда йиғилишда иштирок этган шахсларни ҳақорат қилганди. Ва бу ҳақаротлари туфайли ҳокимликдан бўшатилганди. Ражабов Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимида 2021 йилнинг ноябрь ойида иш бошлаганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: