Қашқадарё прокурори Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди
Эркабой Таджиев Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Республика Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 32-сессияси бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Эркабой Таджиевни Республика прокурори этиб тайинлаш бўйича қарор қабул қилинган.
У 2019 йилдан бугунги кунга қадар Қашқадарё вилояти прокурори сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Маълумот учун, Таджиев 2016—2017 йилларда ҳам Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида фаолият юритган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Собиқ раҳбар қаерда?
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.