Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳокимликларга берилди

Қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳокимликларга берилди

10 янв 2023
2 037
МАҲАЛЛИЙ

Қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганлиги маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим соҳасидаги тегишли ваколатлар берилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: