Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Тўлқин Каримовнинг ҳокимлик давридаги ишларини прокуратура ўрганмоқда

Тўлқин Каримовнинг ҳокимлик давридаги ишларини прокуратура ўрганмоқда

05 янв 2023
4 310
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг собиқ бошлиғи, айни пайтда Тошкент шаҳар Яшнабод тумани халқ таълими бўлими мудири Тўлқин Каримовни Шаҳрисабз шаҳрига ҳоким бўлган вақтлардаги ишларини прокуратура текширмоқда.

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳри собиқ ҳокими Тўлқин Каримов ўз ҳудудига тегишли бўлмаган Шаҳрисабз туманида жойлашган ерни 2020 йил ноябрда ёшлар гузари қуриш учун ажратиб берганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан мутахассислар жалб қилган ҳолда ўрганиш олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: