Бош саҳифа » АВТО » Қаршидаги марказий кўчада 120 км тезликда ҳаракатланган автомобиль эгаси шифокор бўлиб чиқди

Қаршидаги марказий кўчада 120 км тезликда ҳаракатланган автомобиль эгаси шифокор бўлиб чиқди

10 сен 2022
3 145
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги марказий Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ўта юқори тезликда ҳаракатланган автомашинанинг видеоси тарқалди. Видео давомида автомобиль бирорта светофорнинг қизил ишорасига амал қилмагани ва йўл қоидаларини қўпол равишда бузганини кўриш мумкин. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумотни эълон қилди.
Маълум бўлишича, "Сobalt" ҳайдовчиси Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказида шифокор бўлиб ишлайди. У бу қилмишидан пушаймон эканини билдирди.

Қўшимча қилинишича,  светофорларнинг қизил чироғидан ўтган ва тезликни оширган шифокорга тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: