Бош саҳифа » АВТО » Яккабоғда "Некcия-2" ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган 4 кишини уриб юборди

Яккабоғда "Некcия-2" ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган 4 кишини уриб юборди

04 янв 2023
3 513
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Яккабоғ туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берган Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра,воқеа 3 январь куни тахминан соат 18:20лар чамасида Яккабоғ тумани "Мевазор" МФЙ ҳудудида содир бўлган.

Яккабоғ тумани "Алакуйлак" МФЙда яшовчи Р.А. ўзини бошқарувида бўлган "Нексия-2"  русумли автомашинасини "Тошкент-Термиз" М-39 йўлининг 1139 кмда Шаҳрисабз туманидан Яккабоғ тумани йўналиши томон бошқариб бориб, Яккабоғ тумани "Мевазор" МФЙ ҳудудида машинасини олд томони билан ушбу йўлнинг чап томонидан йўлнинг ўнг томонига ҳаракатланиб ўтаётган Яккабоғ тумани "Наврўз" МФЙда яшовчилар Ж.Х., М.М., вояга етмаганлар Ш.С., Ш.Х.ни уриб юборган.


Натижада уч нафар фуқаро олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган. Бир нафари тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан Р.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» бандига асосан жиноят иши қўзғатилди. Ҳайдовчи Р.А. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: