Қаршида «Некcия» ёниб кетди

1060

Кеча, 7 июль куни соат 22:16 ларда Қарши шаҳар Насаф кўчасида ҳаракатланиб бораётган «Некcия» ёниб кетди. Бу ҳақда Қашқадарё ФВБ ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2011 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли «Некcия-2» русумли автомашина Қарши тумани «Узумзор» маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Р.Р бошқарувида бўлган.

Автомобилнинг олд қисми ёниб кетган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида ҳеч ким куйиш тан жароҳатини олмаган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here