Косон туманида қадимий китоб топилди

1831

Қашқадарё вилояти Косон туманида эски харобалар ичида девор орасидан араб ёзувидаги қадимий китоб ва сирли буюмлар топилди. Бу ҳақда «Nasafnews» га журналист Шохсанам Комилова хабар берди.

Шохсанам Комилованинг айтишича, топилма XIX асрга таълуқли бўлиши мумкин.

Журналист  ҚДУ профессори Нафас Шодмоновнинг фикрлари билан ҳам қизиққан.  У XIX асрга таълуқлилиги тахмин қилинган, Косон туманидан топилган нодир китоб  XVIII асрда ёзилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Косон туманидан топилган тахминан 200 йилдан зиёд вақт олдин ёзилган қўлёзма муаллифи аёл киши эканлиги аниқланди. Бу эса Косон туманида аёл котибларнинг авлоди яшаб ўтганини англатади, деб қўшимча қилади «Қашқадарё» телеканали журналисти Шохсанам Комилова.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here