Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Муротжон Азимов IT соҳаси истиқболи учун 500 млн сўм маблағ ажратди

Муротжон Азимов IT соҳаси истиқболи учун 500 млн сўм маблағ ажратди

28 дек 2022
1 402
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилоятида ёшлар ўртасида илк бор IT соҳасида "Истиқболли IT лойиҳалар" кўрик-танлови ўтказилди. Куни кеча мазкур танловнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, IT соҳасини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

"Вилоятимизда илк бор халқаро UNICEF ташкилоти билан IT-Парк ҳамкорликда 12-ёшдан 18-ёшгача бўлган қизларни рақамли саводхонлик бўйича 3 ойлик бепул таълим дастури асосида ўқитиш лойиҳасини йўлга қўйди, лойиҳа доирасида 58 нафар, шундан 10 нафар имконияти чекланган хотин-қизлар  IT саводхонлик курсларида таълим олиб, сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бугунги тадбирдан фойдаланиб, лойиҳа доирасида таълим олган энг фаол 15 нафар қизларимизга,  IT Марказларда ахборот технологияларини янада мукаммал ўрганишлари ва профессионал дастурлаш курсларини давом эттиришлари учун жами 30 млн сўмлик ваучерларни шахсан ўзим топширишни ният қилдим", - дейди Муротжон Азимов.

Шунингдек, вилояти ҳокими келгуси йил шу каби танлов ва истиқболли стартап лойиҳалар учун 500 млн сўм маблағ ажратилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Истиқболли  IT лойиҳалар" кўрик-танловида ҳар бир лойиҳа чуқур ўрганилди. Тақдим этилган лойиҳаларга қўйилган баллар умумлаштирилиб, ҳисоблаш натижасида ҳакамлар ҳайъати томонидан бир овоздан 1-ўрин "Fenix", 2-ўрин "Remobile" ва 3-ўрин "Javohir Group" жамоаларига насиб қилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: