Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Амир Темур туғилган жойда очиқ осмон остидаги музей ташкил қилинмоқда

Амир Темур туғилган жойда очиқ осмон остидаги музей ташкил қилинмоқда

27 дек 2022
1 501
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

"Амир Темур туғилган жой" очиқ осмон остидаги музей лойиҳасининг илк босқичи амалга оширилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси хабар берди.

Буюк аждодимиз Амир Темур туғилган Яккабоғ туманидаги Хўжа Илғор қишлоғида амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичида ўтов уйлари, манзилга йўналтирувчи белги ҳамда Темурийлар салтанатининг рамзлари ва урф-одатларини ифодаловчи буюмлар олиб келиниб, ҳудудга ўрнатилди.

Шунингдек, лойиҳа амалга оширилаётган ҳудуд атрофида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 

Ўтовнинг ички қисми ҳам тўлиқ жиҳозланиб, қадимий гилам, кашталар, мис кўза, лавҳ, бешик, кўрпачалар ҳомийлар томонидан тақдим этилди.

Лойиҳанинг навбатдаги босқичларида очиқ осмон остидаги музей ҳамда хизмат кўрсатиш обектлари яратилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: