Бош саҳифа » АВТО » Косонда "Газ-53" билан тўқнашган "Спарк" ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди

Косонда "Газ-53" билан тўқнашган "Спарк" ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди

19 дек 2022
2 319
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бугун телеграм каналимиз орқали Косон тумани ҳудудидан ўтган марказий йўлда мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани, "Спарк" русумли автомашина мажағланиб, тиклаб бўлмас кўринишга келиб қолгани ҳақида хабар бергандик. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан баёнот берди.

Маълум бўлишича, воқеа бугун тахминан соат 07:15ларда халқаро аҳамиятдаги А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 73 км.да Косон туман "Пудина" ҚФЙ ҳудудида содир бўлган.

Миришкор тумани "Зафаробод" МФЙда яшаган ҳайдовчи Б.Н. бошқарувида бўлган "Спарк" русумли автомашинани "Қарши-Косон" йўналиши бўйича бошқариб бориб, бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб бораётган Косон тумани Мудин қишлоғида яшовчи М.Д. бошқарувидаги "ГАЗ-53" русумли автомобиль билан тўқнашган.

 Натижада "Спарк" русумли автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н. олган оғир тан жарҳати боис воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина йўловчиси Н.С. эса олган тан жароҳатлари боис шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: