Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Моcква-Қарши" йўналишидаги самолёт Самарқанд аэропортига қўндирилди

"Моcква-Қарши" йўналишидаги самолёт Самарқанд аэропортига қўндирилди

12 дек 2022
853
МАҲАЛЛИЙ

Бугун тонгда Москванинг Внуково аэропортидан Қарши халқаро аэропортига етиб келиши керак бўлган ҳаво кемаси (AZO-7095 авиарейси) Қарши шаҳрида кузатилаётган қуюқ туман туфайли парвознинг хавфсизлиги инобатга олиниб Самарқанд аэропортига қўндирилди.

Қаршида айни пайтда ҳам худди шундай об-ҳаво кузатилмоқда ҳамда самолёт Самарқандда бўлиб турибди. Туман тарқалиши, кўриш имконияти яхшиланиши ва об-ҳаво парвозлар хавфсизлигига халал бермайдиган бўлиши билан ҳаво кемаси Қарши шаҳрига етиб келади.

Мазкур самолёт билан Москва шаҳрига жўнаб кетувчилар бу ҳақда огоҳлантирилмоқда. Уларга парвоз вақтини алоқа марказидан ёки онлайн жадвал орқали аниқлаштириш тавсия этилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: