Бугун соат тахминан 09:20 ларда Ғузор тумани А-378 автомобиль йўлининг 25 км.да ҳайдовчи Ф.З. бошқарувида бўлган "Ноwo" русумли автотранспорт воситаси ҳаракатланиб келиб, об-ҳаво қалин туман тушганлиги сабабли эҳтиётсизлик оқибатида йўлнинг ўнг томон қисмига ағдарилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар қилди.