Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршида ширинликлар орасига яширинган йирик миқдордаги пиротехникалар фош этилди

Қаршида ширинликлар орасига яширинган йирик миқдордаги пиротехникалар фош этилди

03 дек 2022
729
МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳар ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигидаги текширувлар давомида ҳайдовчи У.А. бошқарувидаги "Исузи" русумли юк автомобили тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилган. 

Юкхонада ширинликлар ортига хуфёна тарзда яширилган, қиймати 114 миллион 240 минг сўмлик жами 403 200 дона пиротехника воситаларини қонунга зид равишда олиб кетаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: