Бош саҳифа » АВТО » Ғузорда "Камаз" ёнди

Ғузорда "Камаз" ёнди

02 дек 2022
1 350
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Қутқарув хизматига соат тахминан 8:03 лар атрофида Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи Ғузор-Қарши йўлининг 18-километрида юк автомашинаси ёнаётганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, воқеа жойига қутқарув хизматидан 2 та бўлинма етиб бориб, ёнғинни  тўлиқ ўчирган. Мазкур юк автомобили ҳаракатланиб бораётган бўлган.

Шунингдек, ушбу транспорт воситаси Деҳқонобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро Ў.Н. бошқарувида ("Камаз" русумли 70 С 371 МА давлат рақам белгили юк машинаси) бўлганлиги маълум бўлди.

Ёнғин оқибатида юк автомобилининг олд (кабина) қисми ёниб зарарланган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: