Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги барчадан узр сўради

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги барчадан узр сўради

02 дек 2022
1 272
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати телеграмдаги расмий саҳифасида юпун кийинган қизлар билан қалин кийимда суратга тушган шаҳар ҳокимининг сурати юзасидан баёнот эълон қилди.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари иштирокида Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш бўйича тадбир бўлиб ўтган. Тадбир кун тартибида кўзда тутилмаган бўлсада, 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби қошида ташкил этилган «Туморча» рақс тўгараги раҳбари ва ота оналари томонидан фарзандлари ”беш ташаббус” доирасида шаҳар босқичидан биринчи ўринни олиб, вилоят босқичида ҳам 29 ноябрь куни иштирок этиб келишганини билдирган ҳолда танловда яхши баҳоланган рақсларини намойиш этишни ва уларни бу ютуқларини ҳам ташкилотчилар тамонидан эътироф этиш таклифи билан чиқишган.

Шаҳар сектор раҳбарлари томонидан мусобақа ва танловларда яхши ўринларни олган ёшларни тадбирларда эътироф этиб бориш анъана тусига айланиб қолган. Шу сабабли тадбир ташкилотчилари таклифни маъқуллаб, уларга ҳам имконият беришган. Улар ота-оналари билан гулхан атрофида бирга иссиқ кийимларда ўтиришган. (Бу ҳолат расм ва видеода ҳам акс этган) Фақатгина даврада уйнашда ва тақдирлаш жараёнида расмга олиш учун қисқа вақтда рақс кийимида бўлишган халос. Бу ерда ташкилотчиларни оқлашдан йироқмиз, фақат  тадбирга рақс тўгараги қизларини устози ва ота оналари ташаббусига кўра ютуқларини баҳам кўриш учун келишганини англашимиз зарур. 

Эслатиб ўтамиз, тадбирнинг асосий мақсади “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган ёшларга субсидия ва меҳнат қуролларини топширишдан иборат бўлган. Тадбир 17.30 да бошланиб ёшларнинг хоҳишига кўра гулхан атрофида кўнгилочар дастурга уланиб кетган ва кеч соат 19.30 да тугаган. Ижтимоий тармоқларда ёш қизларни юпун кийимда тадбирга мажбуран жалб этилганлигини билдирган ҳолда билиб билмасдан, ҳақоратомуз сўзлар билан муносабат билдирилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказилиб, ёшлар тадбирини ташкил этишда эътиборсизлик қилган масъулларга чоралар кўрилди ва камчиликлари кўрсатиб ўтилди.

"Барчадан узр сўраган ҳолда, жамоатчиликни кескин танқидига олиб келадиган бундай ҳолатларга бошқа йўл қўймаслигимизни маълум қиламиз ва бу тадбир биз учун аччиқ сабоқ бўлди", - дейилади ҳокимлик хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: