Бош саҳифа » АВТО » Шаҳрисабзда содир бўлган ёнғинни ўчиришга чақирилган ёнғин-қутқарув машинаси ЙТҲга учради

Шаҳрисабзда содир бўлган ёнғинни ўчиришга чақирилган ёнғин-қутқарув машинаси ЙТҲга учради

25 ноя 2022
1 843
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бироз аввалроқ телеграм каналимиз орқали Шаҳрисабз шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бўлими хизмат автомобили ва "Cobalt" иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар қилгандик. Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Бугун соат тахминан 18:25 ларда қутқарув хизматига Шаҳрисабз шаҳар Катта навқат кўчасида дарахт ёнаётганлиги тўғрисидаги хабардан кейин Исузу русумли ёнғин-қутқарув машинаси воқеа жойига ҳаракатланиб бораётган вақтида шаҳарнинг Ипак йўли ва Тарағай Баҳодир кўчалари чорраҳасида қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Натижада "Cobalt" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: