Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Президент Қашқадарёда янги ташкил қилинган туманга борди

Президент Қашқадарёда янги ташкил қилинган туманга борди

21 апр 2022
2 935
МАҲАЛЛИЙ
Давлат раҳбари янги ташкил қилинган Кўкдала тумани фаоллари билан мулоқот қилмоқда. Учрашув "Чироқчи кластер" тикув-трикотаж корхонасида бўлиб ўтмоқда.

"Авваламбор сизлар билан барча ниятлар амалга ошадиган Рўзаи Рамазон кунларида учрашаётганимиздан хурсандман. 2021 йил 11 октябрда келганимизда йирик Чироқчи туманини иккига бўлиш таклифини берган эдим. Адолатни тиклаб, одамларга енгиллик бўлиши учун шу қарорга келинди.

  
Ўзингиз кўряпсиз, вақт шиддат билан ўтиб кетяпти. Вилоятда кўп ўзгаришлар бўляпти, лекин бошқа вилоятларга нисбатан Қашқардарё орқада. Қорақалпоғистондан кейин бу ерга келишимдан мақсад - бу ердаги мард, меҳнаткаш ва танти халқ ҳаётида ўзгаришлар қилиш.  Қашқадарёда 813 та маҳалла бўлса, ҳар бир маҳаллага президент вакиллари кирди: ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчилари ва аёллар масалаларига масъуллар ишлаяпти. Метин интизом, фидойилик билан маҳалладан бошлаб одамларни рози қилиш учун ишлаш керак", — деди Президент Шавкат Мирзиёев.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: