Бош саҳифа » СПОРТ » Тарихий ғалаба бўлди — Рўзиқул Бердиев

Тарихий ғалаба бўлди — Рўзиқул Бердиев

30 окт 2022
1 013
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор"га қарши кечган кубок финалидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта ғалабадан хурсандмиз. Жамоамиз учун тарихий ғалаба бўлди. "Насаф" учун қайғурган барчани табриклайман. Рақибимиз осон жамоа эмасди. Йигитлар охирги кучи қолгунига қадар курашди. Асосий мақсадимиз олдинда. Уни ҳам давом эттирмоқчимиз. 

Ойбек Бозоровни жароҳати борлиги учун анча учрашувларни ўтказиб юборди. Кўрдингиз жисмоний ҳолати яхши эмаслиги учун кўп хатога йўл қўйди. Шарофни алмаштириш режамизда бор эди. Насруллаев ўйинга тезлик қўшиши керак эди. Зафармурод иккинчи голни яратиб берди. Иккита ҳимоячидан қочиб тўпни Лимага ошириш катта футболчиларга ҳос. 

Лима Круз келганида жисмоний ҳолати ёмон эди. Шу жиҳатини тўғирлашимизга тўғри келди. Натижада охирги ўйинларда ёрдами тегмоқда",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: