Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди

Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди

28 сен 2022
4 626
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳудудида жойлашган Косон—Суғдиёна поезд бекатлари оралиғида юк поезди 19 ёшли қизни уриб юборди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг "Bugun.uz"га маълум қилишича, ҳолат 25 сентябрь куни содир бўлган. Шу куни вилоят Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига «Қарши минтақавий темир йўл узели» унитар корхонаси навбатчиси С.Т. қўнғироқ қилиб, Косон—Суғдиёна темир йўл бекати оралиғининг 4102-километр 9-тўсиғида 3472-сонли Бухоро—Қарши йўналишидаги юк поезди одам уриб юборгани ҳақида хабар берган.

Шунингдек, олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида поезд бошқарувида Қарши тумани «Поштон» маҳалла фуқаролар йиғини Туябўйин қишлоғида яшовчи, Қарши локомотив депосида машинист бўлиб ишловчи 1995 йилда туғилган Э.Ш. бўлгани аниқланган.

Э.Ш. бошқарувидаги юк поезди Косон—Суғдиёна поeзд бекатлари оралиғида мазкур тумандаги «Юқори оброн» маҳалласида яшовчи, турмушга чиқмаган, 2003 йилда туғилган У.Г. панжаралар билан тўсилмаган темир йўл изидан ўтаётганида тепловоз олд томони билан уриб юборган.

Оқибатда қиз вагон остида қолиб, воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: