Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » "Марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган". Бош прокуратура ўз жонига қасд қилган етакчи воқеаси бўйича маълумот берди

"Марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган". Бош прокуратура ўз жонига қасд қилган етакчи воқеаси бўйича маълумот берди

17 апр 2022
2 654
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бугун ахборот сайтимизда Ғузорда 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар қилгандик. Бош прокуратура ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Аниқланишича, 13 апрель куни Ғузор тумани, Совбоғ қишлоғида яшаган 1985 йилда туғилган эркак (оилали, 3 нафар фарзанди бор, маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган) қўшнисининг яшамайдиган хонадонида ўзини-ўзи осиб вафот этган.


Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланган.
Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат бўйича Ғўзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда, дейилади прокуратура хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: