Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган" — Прокуратура

"Жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган" — Прокуратура

15 апр 2022
2 527
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоят прокуратураси хабарига кўра,  ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари айбланиб, қамоққа олинганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилган.

Маълум бўлишича,  вилоят прокуратураси томонидан ер талон-торожликлари ҳолатлари бўйича хизмат сохтакорлигига йўл қўйган кадастр, қурилиш бўлими, шаҳар ҳокимлиги собиқ юристлари - жами 7 нафар шахс Жиноят кодексининг 205, 206, 209, 229-4-моддалари билан айбланиб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.

Мазкур жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган.

"Шунга кўра, аҳоли орасида ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирамиз", — дейилади хабарда.

Мавзуга оид: Қашқадарё вилоят прокуратураси Қарши шаҳар ҳокимининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари юзасидан маълумот берди



«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: