Бош саҳифа » СПОРТ » Ўзбекистон илк бора Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлди

Ўзбекистон илк бора Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлди

09 авг 2022
739
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси сўнгги турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Нидерландияни мағлуб этди.

Нодир Ёқуббоев Йорден ван Фореест билан, Нодир Абдусатторов Гири Аниш билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдоров ҳам дуранг қайд этди. Жаҳонгир Воҳидов эса ғалаба қозониб, Ўзбекистонга сўнгги турда ҳам ғалаба келтирди. Умумий ҳисоб — 2,5:1,5.

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпионига айланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: