Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашидаги фермер хўжалигининг суғориш ҳавзасида 25 ёшли ва 13 ёшли қизлар чўкиб ҳалок бўлди

Қамашидаги фермер хўжалигининг суғориш ҳавзасида 25 ёшли ва 13 ёшли қизлар чўкиб ҳалок бўлди

08 авг 2022
2 911
МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 7 август куни Қамаши тумани Савсантепа маҳалласи ҳудудида жойлашга "Ғаллакор пахта толаси" фермер хўжалигида қурилган томчилатиб суғориш ҳавзасига 2 нафар қиз чўкиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда "Nasafnews" мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2009 йилда туғилган қиз Ф.Р. ҳавзадан сув олмоқчи бўлган ва ҳавзага тушиб кетган. 1997 йилда туғилган қиз Н.М. эса унга ёрдам бераман деб чуқурга тушган. Аммо ҳавзанинг остида ўрнатилган целлофанга ўралиб қолиб, иккала қиз ҳам чўкиб кетган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.

"Nasafnews" мухбирининг тўплаган маълумотига кўра, вафот этган қизлар Қамаши тумани Бобуртепа маҳалласида истиқомат қилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: