Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Шаҳрисабзда шифохона ҳудудида жанжал содир бўлди

Шаҳрисабзда шифохона ҳудудида жанжал содир бўлди

29 июл 2022
2 803
МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларда «Шаҳрисабздаги шифохонада беморни яқинларидан бири пичоқ олиб одамларга ташланаётгани айтилмоқда» номли видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ушбу хабарга муносабат билдирди.

26 июль куни соат 12:30 ларда Шаҳрисабз туман «Аммоғон» МФЙда яшовчи фуқаролар Қ.О. ва Ж.А. туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлими ҳовлисида жанжаллашиб қолган.

Жанжалда Қ.О. Ж.А.нинг бош соҳасига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Ж.А. туман тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган. Атрофдаги фуқаролар ва ҳодиса жойига етиб келган профилактика инспектори томонидан жанжал тўхтатилиб, жамоат тартиби тикланган, дейилади хабарда.

Ҳодиса жойи шу куни туман ИИБ тергов тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида жанжал иштирокчиларида ўткир тиғли жисм таъсирида етказилган жароҳатлар аниқланмаган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Китоб туманидаги шифохона ҳовлисида пичоқвозлик содир бўлганди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: