Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда ҳаво ҳарорати 47 даражагача исиб кетиши кутилмоқда

Қашқадарёда ҳаво ҳарорати 47 даражагача исиб кетиши кутилмоқда

13 июл 2022
1 360
МАҲАЛЛИЙ
Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжанинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади.

Шу сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +44 +47 даражагача исийди. 
Республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: