Бош саҳифа » АВТО » Деҳқонободда содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди

Деҳқонободда содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди

04 июл 2022
2 594
АВТО

Кеча телеграм каналимиз орқали Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар қилгандик. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 2 июль куни Деҳқонобод тумани М-39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1284 км.да ҳайдовичи М.А. бошқарувида бўлган "Нексия" русумли автотранспорт воситаси ҳамда қарама қарши йўналишдан ҳаркакатланиб келаётган ҳайдовчи Х.А. бошқарувида бўлган "Кобольт" русумли  автотранспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.  

Натижада "Нексия" автомашинасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро М.А. тан жароҳати олиб, шифохонага тушган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: