Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Миришкорликларнинг қўйларини ўғирлаб қочганликда гумон қилинган шахслар ушланди

Миришкорликларнинг қўйларини ўғирлаб қочганликда гумон қилинган шахслар ушланди

03 июн 2022
1 344
МАҲАЛЛИЙ

Миришкор туманида тезкор қидирув тадбирлари давомида жорий йилнинг март ойида содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, шу йилнинг 5 мартидан 6 мартига ўтар кечаси соат 3:00 ларда туманнинг Каттапой маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйидан 10 бош қўйлар ўғирлаб кетилган.

Аниқланишича, бу жиноятни  2 нафар эркак содир этган ва қўйларни «Тико» русумли автомашинага ортиб, Косон туманига олиб борган ва 4 млн 200 минг сўмга сотиб юборган.

Вилоят ИИБнинг қўшимча қилишича, бу шахслар туман ҳудудида бошқа фуқароларнинг ҳам чорва молларини ўғирлаганликда гумон қилинмоқда.

Ўрганиш ишларига кўра, Миришкор тумани ҳудудида тинимсиз ўғирлик содир этиб келган 4 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169 моддаси 3-қисми  «а» банди билан айблов эълон қилиниб, уларнинг барчасига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: