Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Вояга етмаган қизнинг отаси руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган" Қашқадарё ИИБ Косондаги ҳолат юзасидан расмий ахборот берди

"Вояга етмаган қизнинг отаси руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган" Қашқадарё ИИБ Косондаги ҳолат юзасидан расмий ахборот берди

19 апр 2023
3 995
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16-апрель куни тахминан соат 11:30 ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани “Қорабайир” маҳалласида яшовчи 2009-й.т. Х.Г. онаси 1982-й.т. М.М. ҳамда отаси 1978-й.т. Т.Р. томонидан калтакланган.

Мазкур ҳолат вояга етмаган қизнинг амакиси томонидан видеотасвирга олиниб, Ички ишлар органларига хабар берилган. Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати ёзишича, вояга етмаган қизнинг отаси Т.Р. руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган. Жабрланувчи Х.Г.га нисбатан етказилган тан жарохатларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: