Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши туманида "Омад старт" корхонаси ишга тушди. Корхонанинг умумий қиймати 45 млн доллар

Қарши туманида "Омад старт" корхонаси ишга тушди. Корхонанинг умумий қиймати 45 млн доллар

01 мар 2023
1 625
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Хабарингиз бор, Президентимиз ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида таълим муассасалари, маҳаллалар ҳаёти, тадбиркорлик субеъктлари ва саноат корхоналари фаолиятини кўздан кечирди.

Шу куни воҳадаги 6 та янги корхона ўз фаолиятини бошлади. Эндиликда Қарши туманидаги “Омад старт”, Қарши шаҳридаги “Китоб ип йигирув”, Деҳқонобод туманидаги “Бахт текстил”, Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқсарой текстил” ва “Пит-стоп” корхоналари ҳамда мебел фабрикасида юзлаб йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Хусусан, Қарши туманида фаолияти йўлга қўйилган умумий қиймати 45 млн.долларлик Туркия технологияси асосида барпо этилган замонавий томчилатиб суғориш ускуналари ишлаб чиқарувчи "Омад старт" корхонаси ишга тушиши муносабати билан 130 нафар доимий ва 100 нафар мавсумий иш ўринлари яратилди.

Маълумот учун, корхонада йилига 1,6 трлн. сўмлик томчилатиб суғориш ускуналари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: