Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитни талон-торож қилди

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитни талон-торож қилди

25 фев 2023
3 357
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида 2022 йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадсиз сарфланганини аниқлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бердмоқда.

Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида тумандаги маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган А.Т. "Б.С.Б" МЧЖни ташкил қилиб, унга таъсисчилик ва раҳбарлик қилаётгани аниқланган. У тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктирган ҳолда ҳужжатларни сохталаштириб, 162 миллион сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан толон-торож қилган. Шунингдек, А.Т. 114 миллион сўм солиқ ва йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган.

Мазкур ҳолат бўйича ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 184-моддаси 2-қисми "б" банди (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш), 167-моддаси 3-қисми "а" банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахсларига нисбатан ҳам 167-моддаси 3-қисми "а" банди банди ва 228-моддаси 2-қисми "б" банди (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: