Бош саҳифа » СПОРТ » "Шўртан" футбол клубига янги бош мураббий тайинланди

"Шўртан" футбол клубига янги бош мураббий тайинланди

10 янв 2023
2 508
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун "Шўртан" футбол клуби раҳбарияти 2023 йилги футбол мавсумида клубни бошқариб борадиган мураббийларни футболчилар ва клуб ходимларига таништирди.

"Бўрилар"ни 2023 йилги футбол мавсумида 2011 йил Мексикада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида етарли даражада шов-шувларга сабаб бўлган Алексей Евстафеев бошқариб борадиган бўлди. Унга ўз вақтида моҳир ҳужумчи бўлган, ўтган мавсумда Яйпаннинг "Тўрон" жамоасида бош мураббий бўлиб фаолият юритган Анвар Бердиев ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Шерзод Каттаев ишлайди. 

Бугуннинг ўзида жамоа бош менежери Шамил Ярулин жамоанинг янги мураббийлар штабини клуб ходимларига ва футболчиларга таништирди ва жамоа олдига 2023 йилдаги мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: