Муборак туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Муродов Ғолиб Неъматовични Муборак тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Ғолиб Муродов - 1981 йил Миришкор туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент молия институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар у “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўхшаш янгиликлар:

Хуррам Жўраев Қашқадарёда ташкил этилган янги туманга ҳоким бўлди
Шу муносабат билан Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.