Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ғузор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

15 июн 2024
1 370
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ғузор тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Азимов Санжар Абдиазизович тайинланди.

С.Азимов 1983 йилда Нишон туманида туғилган. Маълумоти олий, Қарши давлат университетини тамомлаган.

Санжар Азимов тайинловга қадар Қарши шаҳридаги «Чақар»  маҳалла фуқаролар йигини тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.

Аввалроқ, Қарши шаҳар «Оқтепа» МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган Фарход Кичкинаев Ғузор тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникасиялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: