Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.F.” МЧЖ раҳбари Х.Х. иш юритувчиси А.Я. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган қурилиш моллари ва темир-бетон маҳсулотларини сотиб олмасдан ушбу маблағларнинг 1,2 млрд сўмини “U.Q.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.