Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Эски муаммо бўйича янги мурожаат ёхуд янги трансформатор аҳолига хизмат қилмаяпти

Эски муаммо бўйича янги мурожаат ёхуд янги трансформатор аҳолига хизмат қилмаяпти

18 апр 2022
1 080
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Шаҳрисабз тумани «Абзият» МФЙ Хўжабоғ қишлоғида яшовчи  истеъмолчиларнинг мурожаати... Ўрнатилганига деярли бир йил бўлган трасформатор ҳамон аҳолига хизмат қилмаяпти.

Бошидан бошласак, 2020 йилнинг октябрь ойида Насос станциялари энергетика бошқармаси Шаҳрисабз бўлими ҳисобида турган қуввати 100 кВА бўлган ТП-478-сонли трансформатор портлаб кетган эди.  Аҳоли шу трансформатор пункитидан элект энергеяси олаётгани учун бир муддат зимистонда ўтирганди. Сўнг истеъмолчилар пул йиғиб муаммони бартараф этган, мутасаддилар келиб трансоформаторни "краскалаб" кетганди.

Ва ўшанда аҳоли учун 2021 йил янги трасформатор ўрнатиб берилиши таъкидланган. Ҳақиқатда янги трасформатор ўрнатилди. Бироқ... 

Орадан бир йилга яқин вақт ўтди. Эски трасформатор ҳамон ишлаяпти. Аҳоли ҳамон ундан истеъмолчи сифатида фойдаланишга мажбур. Бошқа чораси ҳам йўқ.

 
Бир неча марта келиб, янги трасформатор олдида суратга тушиб кетган (ҳужат учун)  мутасаддилар турли баҳоналар қилиб юришибди. 


Мутасаддилар томонидан кўчаларга темир-бетон таянч столбалар ва замонавий СИП кабель тармоғи тортилиши зарур. (Бир қисми тортилган холос)
 "Тез кунда янги трасформаторга аҳоли тўлиқ уланади" Бу ваъда берилганига ҳам бир неча ой бўлди. Аҳолини биргина савол қийнаяпти: ИСТЕМОЛЧИЛАР ҚАЧОН ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОРДАН ФОЙДАЛАНАДИ?


Хуршид Қодиров
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: