Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарё вилояти бандлик бошқармаси вилоят прокуратураси топшириғини бажараман деб катта "қовун туширди"

Қашқадарё вилояти бандлик бошқармаси вилоят прокуратураси топшириғини бажараман деб катта "қовун туширди"

23 авг 2022
5 378
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармаси меҳнат инспексияси томонидан 17 август куни ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Темур Поёнивга хат келди. Хатда Темур Поёнов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли банди билан 4 ярим млн сўм жаримага солингани ёзилган. Темур Поёнов мазкур хат юзасидан "Nasafnews" мухбири билан боғланиб, жиддий эътирозларини билдирди. 

Қайд этилишича, хатда Поёновга нисбатан 4 ярим млн сўмдан ташқари яна 1 ярим млн сўм жарима солингани айтилган ва бунинг учун Поёновни Косон туманидаги 34-мактабда директорлик қилгани ва шу пайтда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани айтилган.

Поёнов эса ҳеч қачон мазкур мактабда ишламагани, Бандлик бошқармаси унга тўҳмат қилиб, жиддий хатога йўл қўйганини айтмоқда.

"Вилоят прокуратураси текширув бўйича хат берди.  У хатга асосан бандлик бошқармаси ва молиявий назорат бўлими бизни текширмоқчи бўлди. Аслини олганда прокуратура ўрганиш натижасининг бир нусхасини менга бериб, мени таништириб, кейин суд ҳукмини чиқариб менга қарор бериши керак. Қолаверса,  вилоят прокуратурасидаги бизни масъулимиз бошқармадан ҳамма ҳужжатни ноқонуний олиб кетиб, ўзи хоҳлагандек, нохолис ўрганган".

Поёновнинг айтишича, унинг фаолиятини ўрганиш бўйича вилоят прокуратураси бўлими бошлиғи Рустам Ҳайитов топшириқ берган. 

"Юборилган хат ҳам мантиқсиз. Унда менга Косон тумани бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 4 ярим млн сўм жарима қўйилгани ёзилган. Хат давомидан Косон туманидаги 34 мактаб директори деб кимнидир шаблонини қўйиб, мени исмимни ёзишяпти ва яна 1 ярим млн сўм миқдорида жарима ҳам ёзяпти. Охиридаги суд ажрим қоғозида менга 6 ярим млн жарима чиқиб кетяпти",  - дейди Поёнов. 

Поёнов асоссиз ёзилган жарима юзасидан прокуратурага боргани, аммо прокуратура масъуллари унинг мурожаатига бефарқ қараганини ҳам айтди. 

"Менга прокуратура масъул ходими "энди биз билан ўйнашмайсиз, ақлингиз киради" деб айтди. Аммо мен прокуратура учун нима ёмонлик қилдим",  - дейди у. 

"Энди бир савол қийнайди. Нега бандлик бошқармаси мени директорга айлантириб, жарима ёзмоқда?  Мен у мактаб қаерда эканини ҳам билмайман?  Ҳозир бошқарманинг ёлғон жаримасини тўлашим керакми?  Эртага "мактаб директори ҳам бўлган экансиз деб, мени яна жавобгарликка торишмайдими?",- демоқда Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Темур Поёнов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: