Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда Марказий Осиёдаги илк немис боғчаси очилди
Қашқадарёда Марказий Осиёдаги илк немис боғчаси очилди
07 окт 2025
280
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бугун Қарши шаҳрида таълим тизимига ҳам хорижий тажрибаларни кенг жорий этиш ва илғор давлатларнинг ўқув-услубий ёндашувларини олиб кириш мақсадида Германиянинг нуфузли “Ernst Klett” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган Марказий Осиёдаги илк ўзбек–немис боғчасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур "Kinderwelt" ўзбек–немис боғчасининг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, "Ernst Klett” компанияси раҳбари Филипп Ҳауссманн бошчилигидаги немис делегацияси, компания ҳамкори бўлган тадбиркор Учқун Шарипов, масъуллар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Жорий йилнинг июнь ойида маҳаллий 4 нафар тарбиячилар Германияда малака ошириб келган бўлиб, бугунги очилган боғча мисолида, ўзбек ва немис халқи ўртасидаги дўстлик, ишонч ва ҳамкорликнинг яна бир мустаҳкам пойдевори яратилди.
Маълумот учун, "Ernst Klett” компанияси қарийб 130 йиллик тарихга эга бўлиб, дунёнинг 15 дан ортиқ давлатида 100 дан ортиқ корхоналари мавжуд ва йиллик айланмаси қарийб 1,5 млрд еврони ташкил этади.