Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Кўкдалада ўқитувчи битирувчиларга имтиҳон жавобларини сотгани айтилмоқда

Кўкдалада ўқитувчи битирувчиларга имтиҳон жавобларини сотгани айтилмоқда

11 июн 2025
1 500
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Кўкдала туманидаги 35-мактаб ўқитувчиси битирувчиларга она тили ва адабиёт фанидан бўлиб ўтган имтиҳоннинг жавобларини сотишга урингани айтилмоқда. Бу ҳақда синфхонада воқеа гувоҳи бўлган ўқувчилардан бири ўзининг YouTube саҳифасига жойлаган видеоси орқали хабар бермоқда.

Kun.uz'нинг ёзишича, видеода айнан тестларнинг жавоби сотилаётганига оид бирор сўз айтилмаган. Ўқитувчи 6 варақнинг нархи 5 минг сўмлигини билдирган. 

“Йўқ, мен “ксерокопиячи”га элтиб бераман, меники эмас, тахлаб қўйибди, шаҳар маркази атрофидан сотволиб олиб кетяпти, мен ҳам сотиб олдим. Тўғрисини айтаман, нима кераги бор? Мен “қайтариб пулини олиб келиб бераман сота олмасам” дедим, майли дейишди”, – деган у. 

Kun.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида видео муаллифи билан боғланган. Унинг айтишича, воқеа 28 май куни она тили ва адабиёт фанидан ўтган имтиҳонда бўлган. “Шунда ўқитувчи имтиҳон жавобларини ўқувчиларга сотди”, – деган у. 

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси аниқланган камчликларга асосан, мактаб директорига таъсир чораси қўлланилганини ва ўзбошимчалик билан иш тутган видео лавҳадаги фан ўқитувчиси эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлигини маълум қилди. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: