Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Миришкорлик пиллакорлар Республикада биринчи бўлиб режани бажаришди

Миришкорлик пиллакорлар Республикада биринчи бўлиб режани бажаришди

24 май 2025
120
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йил пилла мавсуми Қашқадарёда ҳам сермаҳсул бошланди. Машаққатдан чўчимайдиган, меҳнаткаш қашқадарёликлар енг шимариб, 47 626 қути ипак қуртини парваришлашга киришдилар. Улар жорий мавсум қарийб 3 минг тонна ҳосил олишни режа қилишган. Ҳар бир қути ортида — тинимсиз меҳнат, сабр-тоқат ва мақсад сари интилиш ётади.

Бу борада Миришкор тумани пиллакорлари алоҳида эътирофга лойиқ. Уларнинг бу йилги фаолияти ҳам Республика миқёсида биринчилардан бўлиб ўз олдига қўйилган вазифани муваффақият билан адо этди. 302 нафар касаначи ва 1 181 нафар звеночининг тинимсиз меҳнати эвазига 1 428 қути ипак қурти муваффақиятли парваришланиб, 86 тонна юқори сифатли хом ашё белгиланган муддатдан олдин қабул пунктларига топширилди.

Бу борадаги ютуқларни эътироф этар экан, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов қуйидагича таъкидлади:

“Миришкорлик пиллакорлар нафақат туман, балки бутун вилоятимиз фахридир. Уларнинг фидокорона меҳнати, ҳар бир қути ипак қурти ортидан ўзига хос масъулият ва ғурур билан қараши бошқаларга ўрнак бўлиши шубҳасиз.”

Пиллакорларнинг фидойилиги, меҳнатга бўлган муҳаббати ва юрт равнақи йўлида қилаётган саъй-ҳаракатлари юртимиз тараққиётига улкан ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Ҳар бир ипак тўласида — инсон меҳнатининг шаъни, халқимизнинг қадимий анъаналари ва бугунги кун ғурури мужассам.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: